Вилоят Кенгашининг 96-сессияси 23 февраль куни ўтказилади
Вилоят ҳокими Э.Турдимов “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, тўқсон олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида” қарор қабул қилди. Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг тўқсон олтинчи сессияси 2024 йил 23 февраль куни чақирилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:
- вилоят ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи О.Ҳамроевнинг 2024 йилда экспорт ва инвестицияларни жалб этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида ҳисоботи;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири М.Турдиевнинг вилоятда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ҳолати юзасидан ахбороти;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси бошлиғи С.Жаббаровнинг ҳисоботи;
- Самарқанд вилоятида 2025 йилда давлат тиббий суғурта тизимини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Зайниевнинг ҳисоботи;
- вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг вилоят ҳокимининг 2024 йил 10 февралдаги «Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Қарори билан ажратилган маблағларни ишлатилиши юзасидан ҳисоботи;
- Жомбой туманидаги айрим аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида;
- Самарқанд вилоятида 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини тасдиқлаш тўғрисида;
- ҳудудлардаги иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган тарифларни тасдиқлаш тўғрисида;
- жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида;
- халқ депутатлари маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан ўз сайловчилари олдида ахборот беришнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.