Вилоят пенсия жамғармасида янги раҳбар иш бошлади
- 16.05.2023 18:35
- 1893
- Иқтисодиёт
У иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Кудбиевнинг буйруғи билан ушбу лавозимга тайинланган.
Анвар Юсупов Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.
У 1983 йилда Жомбой туманида туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Ўзбекистон Республикаси Молия-банк академиясини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Фаолияти давомида Жомбой тумани молия бўлимида турли вазифаларда, шунингдек, туман ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.
Бир муддат Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари, тайинловга қадар “Самарқанд вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияси” давлат корхонаси директори бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа