Вилоятдаги 3 та савдо дўконидан 10 202 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг вилоят бошқармаси, Пайариқ ва Нарпай тумани бўлимлари ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигидан ўтказилган тезкор тадбирларда “М.Б.”, "Y.S" ва “И.” МЧЖларга қарашли савдо дўконлари сотувчилари харидорларга қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотаётган вақтларида ушланган. Ушбу савдо дўконларидан умумий баҳоси 334 млн сўмлик турли номдаги жами 10 202 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.