Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 100-сессияси: Унда қандай масалалар кўрилади?

Вилоят ҳокими Э.Турдимов бугун, 21 июнь куни "Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтинчи чақириқ, юзинчи сессиясини чақириш тўғрисида" қарор қабул қилди. 

Унга кўра, халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги 100-сессияси 2024 йил 28 июнь куни чақирилади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

— Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2023 йилдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботи юзасидан вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи Б.Мирзаевнинг ахбороти; 

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг вилоятдаги ижроси бўйича вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Тўхтаев ҳисоботи; 

— «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ш.Эшонқуловнинг ҳисоботи; 

— вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиевнинг «Вилоятда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» ҳисоботи; 

— юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш муддатини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) тўғрисида; 

— жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини олиб қўйиш бўйича тақдимот материалларини кўриб чиқиш ва мулкдорлар билан очиқ муҳокама ўтказишга рухсат бериш тўғрисида; 

— Самарқанд туманида кичик саноат зонаси ташкил этиш тўғрисида; 

— Жомбой тумани «Журият» кичик саноат зонаси негизида озиқ-овқат саноати технопарки ташкил этиш тўғрисида; 

— иссиқлик билан таъминловчи корхоналар томонидан Самарқанд шаҳри ва Нуробод туманидаги аҳолига кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) миқдорини маъқуллаш тўғрисида; 

— халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ва котибияти ходимларининг хорижий мамлакатларга чиқиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тўғрисида; 

— вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида; 

— вилоятда 2025 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида; 

— Самарқанд вилоятида 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини қайта кўриб чиқилган ойма-ой мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш тўғрисида; 

— вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.