Халқимиз сиздан миннатдор, ҳоким бобо!

Пайариқ тумани Истиқлол маҳалласида вилоят ҳокими Э.Турдимов аҳоли билан учрашиб, сайёр қабул ўтказганди. Қабулда аҳоли тамонидан ўнлаб ечимини топмаётган масалалар кўтарилди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай аҳоли томонидан билдирилган муаммолар бартараф этила бошланди.
- Қишлоғимизга борадиган йўлнинг аҳволи жуда ночор эди, - дейди Оқтош маҳалласи, Аллаёрқудуқ қишлоғилик Ражаб Шакаров. - Қишда машиналар тугул пиёдалар ҳам юролмай қолишарди. Мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Қаерга борсак, “эрта кел, индин кел”, деган жавоб. Вилоят ҳокимининг сайёр қабулига бориб, у киши билан юзма-юз мулоқот қилдим. Қишлоғимиз аҳли номидан йўл масаласини кўтардик. Вазиятни тўғри баҳолаган ҳоким мурожаатимизни ўша вақтнинг ўзида ҳал этди. Эртаси куни 2,5 километрлик йўлга тош тўшала бошланди. Бундан халқимиз беҳад миннатдор бўляпти.
Шунингдек, қабулда иштирок этган Янгиобод қишлоғи аҳлининг ҳам қувончи чексиз. Уларнинг талаб ва истаклари инобатга олиниб, ҳозирда қишлоқдаги 3,6 километрлик ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари бошлаб юборилди.
Ҳусниддин ХОЛДОРОВ.