Хитой делегацияси Самарқандда

Меҳмонлар Самарқанд шаҳри билан танишишни Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади. Буюк Йўлбошчимиз қабрига гул қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди. 

Шундан сўнг меҳмонлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилди, Регистон майдони, Шоҳи Зинда мажмуаси, Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлиб, аждодларимизнинг бунёдкорлик салоҳияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу мажмуалар билан танишув чоғида мамлакатимизда аждодларимиздан мерос тарихий-маданий объектларни асраб-авайлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот  берилди.

Хитойлик меҳмонларга вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев ҳамроҳлик қилди.