Хитой Ўзбектелекомга Huawei хизматларидан фойдаланиш учун кредит беради
- 25.07.2019 13:04
- 42
- Ўзбекистон
Ўзбекистон интернет инфратузилмасини Хитой давлат тараққиёт банкининг $40 млн кредити эвазига яхшиламоқчи. Кредит пуллари Хитой компанияларининг ўзига кетади, деб ёзмоқда Minbar.
Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамага қўйилган қарори лойиҳасидан аниқ бўлишича, Ўзбекистонда 5G технологиясини жорий этиш орқали телекоммуникация тармоғини ривожлантириш, "Ўзбектелеком" маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш марказини кенгайтириш кўзда тутилган. Шунингдек, кенг полосали интернет тармоғига уланиш бўйича симсиз технологияларни жорий қилиш ҳам режалаштирилган.
ХДТБ бераётган кредит мана шу лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Хитойнинг Huawei компаниясидан олинадиган технологик жиҳоз, дастурий таъминот ва хизматларни қоплаш учун ишлатилади.
Ҳужжатда айтилишича, Хитой кредитни 5 йилга 1,5 йиллик имтиёзли давр билан беради.