Хитойнинг Хэчи округида 300 метрлик жарлик ёқасидаги қоя ичида ноёб китоб дўкони очилди

Мамлакатнинг Гуанси-Чжуан автоном вилояти ҳудудидаги ушбу ғайриоддий меъморий ечим сайёҳлар эътиборини тортмоқда.
2025 йилнинг май ойида очилган дўконга бир неча ой ичида 100 мингдан ортиқ харидор ташриф буюрди. Китоб жавонлари қисман тўғридан-тўғри қояга ўйилган бино ёғоч ва шишадан қилинган. Кундуз кунлари дўконни табиий ёруғлик – қуёш нури ёритади, кечқурун эса "осмонда парвоз қилаётган қалъа" иллюзиясини яратиб, ғира-шира ёруғлик лампалари ёқилади.
Сотувда санъат, фалсафа ва тарихга оид адабиётлар мавжуд. Дўконга ташриф буюрувчилар тоғ ландшафти ва тубсизликнинг панорамик манзараларидан баҳраманд бўлиб дам олиши учун махсус зона ва қаҳвахона мавжуд.