Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Испаниялик фермерлар чегара йўлларини тўсиб қўйишди. Навалнийнинг дафн маросимида қатнашган талабалар ўқишдан ҳайдалиши айтилди

🔹 Бугун Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаатида Украинадаги урушни рус халқи қўллаб-қувватлаганини билдирди.
Шунингдек у Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиши муносабати билан ғарбий йўналишда Россия Қуролли Кучлари гуруҳларини жиддий равишда кучайтиришини маълум қилди.

🔹 Испаниялик фермерлар Франция билан чегарадаги автомобиль йўлларини тўсиб қўйишди. Фермерлар бир неча кундан бери автомагистрални Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган давлатлар томонидан адолатсиз рақобат туфайли тўсиб қўйишган. Уларнинг фикрича, четдан келган қишлоқ хўжалиги товарлари Европа Иттифоқига аъзо давлатлар билан бир хил мезонларга эга бўлмаслиги керак.

🔹 Президент ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси талабаларни Навалнийнинг дафн маросимида қатнашгани учун дарҳол ҳайдаш билан таҳдид қилган.

🔹 Кузда Норвегияда топшириладиган 2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти учун 285 номзод даъвогарлик қилмоқда. Аввалроқ мукофотга НАТО бош котиби ва Норвегиянинг собиқ бош вазири Йенс Столтенберг, америкалик миллиардер Илон Маск, WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж, британиялик табиатшунос Девид Аттенборо, АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп, Рим папаси ва БМТ котиби номзоди ҳақида хабар берилган.

🔹 Яна бир штат - Иллинойс суди қарори билан Американинг собиқ етакчиси ва АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Республикачилар партиясининг бирламчи сайловларида иштирок этишига рухсат берилмади.

🔹 Қўшма Штатларда 40 йил муқаддам жиноятлар учун судланган кекса маньяк Томас Крик ўлим ҳукми ижро этилгандан кейин тирик қолди. Заҳарли уколни киритиш учун масъул бўлган тиббий гуруҳ маҳбус томирига тушолмаган. Муваффақиятсиз қатлдан сўнг конференцияда жазолар департаменти раҳбари шифокорларга ишонишини ва бу воқеани омадсизлик деб ҳисобламаслигини айтган.

🔹 Тугалланган тиббий кўрик АҚШ президенти Жо Байденнинг аҳволида ўзгариш аниқламади, кўрсаткичлар аввалги(2023 йилда у соғлом ва бақувват, асаб касаллиги йўқ" деб кўрсатилган)дек. "Улар мени жуда ёш кўринади, деб ўйлашади", ҳазиллашган давлат раҳбари шифокорлар ҳақида ва "яхши эканини" қўшимча қилган.

🔹 Финляндия ҳарбий ёрдам пакетлари доирасида Украинага берилган қуроллардан географик фойдаланишни чекламайди, улар Россиядаги объектларида ишлатилиши мумкин. Эстония мудофаа кучлари қўмондони Андрус Мерило Yle нашрига берган интервьюсида “Ғарб давлатлари Украинага берган қуроллардан фақат Украина ҳудудида фойдаланишни чеклаб хато қилишган"ини айтган.

🔹 Қирғизистонда янги сув омборлари пайдо бўлади. Тўн, Қўчқор ва Жумғол вилоятларида суғориладиган ерларни ўзлаштириш лойиҳаси доирасида 3 та сув омбори қурилиши бошланади.

🔹 Американинг PlanetRisk компанияси Владимир Путиннинг ҳаракатини кузатишга уринган. Компания "Путин қаерга кетаётганини ва унинг атрофида кимлар борлигини билган". Бу ҳақда Wall Street Journalнинг собиқ журналисти Байрон Тау китобига таяниб ёзади. 2016 йилда компания тижорат маълумотларидан фойдаланган ҳолда смартфонларни кузатиш учун “Локомотив” технологиясини ишлаб чиққан. Қурилма ҳайдовчи, хавфсизлик ходимлари, сиёсий маслаҳатчиларга тегишли бўлган.

🔹 Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш маросими номаълум санага қолдирилди. Венгриянинг сайланган президенти Тамашу Шуйоку ўз лавозимини эгаллашга киришмагани учун тадбир келгуси ҳафта кутилади. Шу йил 26 февраль куни Венгрия парламенти Конституциявий суд раиси Сужокни беш йилга мамлакат президенти этиб сайлади.

🔹 Жанубий Африкаги Чад мамлакатида ҳукуматни ағдаришга қаратилган қуролли тўқнашувлар бошланган эди. Кейинроқ мамлакат пойтахти Нджамена кўчаларида зирҳли техникалар пайдо бўлган. Ҳукумат кучлари “Чегара билмас социалистик партия” штаб-квартирасига бостириб киргани, мухолифат етакчиси Яя Дилло вафот этгани ҳақида маълумот тарқалди. Воқеалар май ойида бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарлик палласига тўғри келмоқда.