Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Исроил Рафаҳга қуролли ҳужумга тайёрланмоқда, Миср бетон девор қурмоқда. Яманга ташланган ҳар бир бомба 1 миллион долларга тушади
🔹 Фаластиндаги Рафаҳ шаҳри мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан келган юз минглаб қочқинлар билан гавжум. Жума куни Исроил расмийлари шаҳарда қуруқликдаги операция ўтказиш ниятларини тасдиқлади. Бу қарор халқаро миқёсда кучли норозилик уйғотди. Мисрнинг Рафаҳ яқинидаги чегараси бўйлаб бетон девор кўтарилган.
🔹 Исроил расмийси Бенни Гантз агар ҲАМАС Ғазода гаровга олинганларнинг ҳаммасини озод қилмаса, Исроил 10 март куни Рафаҳга ҳужум бошлайди, дея маълум қилган.
🔹 Мюнхендаги конференцияда Европа дипломатияси Жозеп Боррель вақт камайиб бораётгани сабабли Украинага ёрдамни тезлаштиришга чақирган. У Европа Иттифоқининг Яқин Шарқдаги роли ҳақида ҳам гапириб, Ғарбий Соҳилдаги вазиятни “портловчи” деб атаган ва Украинага ёрдам масаласи “3 ой ичида ҳал қилиниши” мумкин деган.
🔹 G7 гуруҳига аъзо давлатлар Россияни мухолифатчи сиёсатчи Алексей Навалнийнинг ўлими ҳолатларига ойдинлик киритишга чақирмоқда. Айни пайтда Алексей Навалнийнинг жасади Салехардаги ўликхонадалиги ва унда кўкаришлар борлиги айтилмоқда. Шанба куни Алексей Навалнийнинг онаси Людмила Навалная ўғли вафот этган колонияга келган ва у ерда унга ўлим ҳақида расмий хабар берилиб, ўғлининг жасади Салехарда эканлиги айтилган. Бироқ, у ерда бу маълумот рад этилган.
🔹 Украина охир-оқибат ўз ҳудудининг бир қисмини Россияга беришига тўғри келади, деган Мюнхендаги хавфсизлик анжуманида иштирок этган америкалик сенатор Ж.Д.Вэнс. АҚШ Конгрессида у Украинага ёрдам кўрсатишга қаршилардан бири сифатида танилган. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “Шарқий Европадаги қуруқликдаги урушни чексиз муддатга қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқариш қувватига эга эмас”.
🔹 Трамп каби қалин, олтин ва бардошли: АҚШнинг собиқ президентидан кроссовкалар. АҚШнинг собиқ президенти ўзининг кроссовкаларини чиқарди. Унинг тақдимоти Филаделфиядаги кўргазмада бўлиб ўтди. "Т" ҳарфи ва ён томонларида АҚШ байроғи туширилган тилла кроссовкалар асосий хит бўлди. Уларнинг тиражи бор-йўғи минг жуфт, ҳар бирининг ўзига хос рақами бор ва тасодифий танланган ўнтасида Трампнинг имзоси бор.
🔹 Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси республиканинг қатор вилоятларида ўтказилган кенг кўламли операция давомида диний экстремистларнинг 8 гуруҳи зарарсизлантирилгани ҳақида хабар берди.
🔹 Яманга берилган ҳар бир зарба миллионлаб долларга тушади. Бу ҳақда Американинг собиқ президенти Доналд Трамп айтиб ўтди. “Биз Яманни бомбардимон қилмоқдамиз, ҳар бир бомба эса бир миллион доллар туради, муҳими, кўплаб одамларни ўлдиряпсиз”, деди у Мичигандаги тарафдорларига.
🔹 Папуа-Янги Гвинеяда қабилалар ўртасидаги отишмада камида 53 киши ҳалок бўлган.