Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Навальний калонияда вафот этди. Эрон қуруқликдаги чегараларини ёпмоқчи. Япония дунёдаги энг йирик иқтисодлар учлигидан чиқди
🔹 Сиёсатчи Алексей Навалний ахлоқ тузатиш колониясида вафот этди. Айтишларича, сайрдан кейин у ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушини йўқотган. Муассаса тиббиёт ходимлари муолажалари бефойда бўлгани айтилмоқда. ОАВга кўра, кеча у видео ҳавола орқали судда гапирган эди.
🔹 Эрон қўшни давлатлар билан қуруқликдаги чегараларини ёпишни режалаштирмоқда. Қайд этилишича, Эрон ҳеч қачон қўшни давлатларга таҳдид қилиш, уларни бузиш ёки босқинчилик қилиш ниятида эмас: "Бу қўшни давлатларга нисбатан адолатсизлик эмас. Ҳар қандай давлат ўз чегараларини ёпишга ҳақли".
🔹 Оқ уй маъмурияти ўзининг Яқин Шарқдаги ҳамкорлари билан Исроил ва Фаластин ўртасида узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш режасини, жумладан, Фаластин давлатини яратишнинг “аниқ вақт жадвалини” муҳокама қилмоқда. Америка ва араб расмийларига иқтибос келтирган нашрнинг ёзишича, муҳокама қилинаётган режа Ғазо секторида уни амалга ошириш бўйича дастлабки қадамларга вақт бериш учун олти ҳафталик ўт очишни тўхтатишни назарда тутади.
🔹 Япония дунёдаги энг йирик иқтисодлар учлигидан чиқиб кетди. 2023 йил якунига кўра, Япония Германияга учинчи ўринни бой бериб, тўртинчи ўринни эгаллаган.
🔹 АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Украинага ёрдам бериш масаласини кўриб чиқмасдан таътилга чиқди. Конгрессменлар 28 февраль куни ишга қайтади.
🔹 Франция ва Украина президентлари хавфсизлик шартномасини имзолаш ниятида. Украина президенти Владимир Зеленский бугун Мюньхен хавфсизлик конференцияси ўтадиган Германияга борган. Унинг Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашувлари бўлади.
🔹 The New York Times: Қўшма Штатлар Европадаги иттифоқчиларини Россия янги ядровий қурол ишлаб чиқараётгани ҳақида хабардор қилди. Бундай қуроллар алоқа, коинотдан кузатиш ва ҳарбий ҳаракатларни бошқаришга халақит беришга қодир.
🔹 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2024 йилнинг январини рекорд даражадаги энг иссиқ деб атади.
🔹 Ҳиндистондаги фермерлар бутун мамлакат бўйлаб иш ташлашга чақирмоқда. Норози фермерлар мамлакат пойтахти Нью-Деҳлига киришга тайёр.