Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Путин Россия Украина билан можарони ҳал қилишга тайёрлигини тасдиқлади. Нега Германия ҳаво кучлари қирувчи самолётларни осмонга олиб чиқди?

🔹 Россия президенти мамлакат Украинадаги можарога барҳам бериш учун музокараларда хавфсизлик кафолатларини талаб қилишини айтди. “Ердаги воқеликлар” ҳар қандай музокаралар учун асос бўлиши керак. Бундай ҳолатда биз биринчи навбатда Россия хавфсизлигидан манфаатдормиз" деган у.

🔹 Қўшма Штатлар сўнгги ойларда Украинага 400 миллион долларгача бўлган биринчи ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда ва 12 март куни кечқурун Америка президенти Жо Байден Польша Бош вазири Доналд Туск билан учрашганда эълон қилиниши кутилмоқда. Муҳокамалардан хабардор бўлган АҚШ расмийларининг айтишича, 400 миллион долларлик пакет турли узоқ ва яқин ракета тизимини ўз ичига олади.

🔹 Эрдўған 12 йил ичида биринчи марта Ироққа ташриф буюради. Икки мамлакат расмийлари Президент Эрдўғоннинг Ироққа ташрифини муҳокама қилмоқда. Таъкидланишича, ташриф апрель ойининг охирига режалаштирилган.

🔹 Туркия Адлия вазири: агар парламент муддатидан олдин сайловлар ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилса, Эрдўғон учинчи муддатга президентликка сайланиши мумкин.

🔹 НАТОнинг Болтиқ денгизи устидан ҳаво кузатуви миссиясида иштирок этаётган Германия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Россиянинг Ил-20 самолёти туфайли жалб қилинган. Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари расмийларининг таъкидлашича, Ил-20 парвоз режаси ёки транспондер фаоллаштирилмаган ҳолда топилган.