Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Қуддус чеккасида террорчилик ҳужуми. Россияда Навалний ёдгорлигида ҳибсга олинганлар ҳарбий хизматга жалб этилмоқда
🔹 Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича музокаралар ёзгача тўхтатилди.
🔹 Владимир Зеленскийнинг идораси 25 февраль куни Украина келажаги бўйича конференция ўтказишни режалаштирмоқда.
🔹 АҚШ президенти Жо Байден Сан-Францискодаги ёпиқ сайловолди кампаниясида нутқ сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни “ақлдан озган итвачча” деди. "Бизда Путин ва бошқалар каби ақлдан озган итваччалар бор ва биз доимо ядровий можаро ҳақида қайғуришимиз керак, аммо инсоният учун экзистенциал таҳдид - иқлим", деди Байден.
🔹 Қуддус чеккасида террорчилик ҳужуми: қуролланган фаластинликлар магистрал йўлда машиналарга қарата ўт очди Исроил полицияси Маале Адумимдаги отишма террорчилик ҳужуми эканлигини айтган. Камида бир киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар бор. Икки фаластинлик ҳужумчи ҳалок бўлган.
🔹 Россияда Навалний ёдгорлигида ҳибсга олинганлар ҳарбий хизматга жалб этилмоқда. Бунгача уларнинг барчаси маъмурий қамоққа олинган.
🔹 Венесуеладаги Булла Лока конида авария оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна юз киши вайроналар остида қолиб кетган.
🔹 Жо Байден Голландия бош вазирининг НАТО бош котиби лавозимига номзодини қўллаб-қувватлайди
🔹 Турк Ҳарбий-денгиз кучлари Сомалини билан имзоланган мудофаа ва иқтисодий ҳамкорлик шартномаси доирасида 10 йил давомида унинг қуруқлик сувларини қўриқлайди.
🔹 Илон Маск Оқ уйга кутилмаган ташриф билан борди.