Хориж хабарлари: Қирғизистонда электрон мактаб очилади. Илон Маск АҚШ президентларининг ақлий қобилиятини мажбурий синовдан ўтказишга чақирди

🔹 Қирғизистонда ўқитувчилар ва талабалар электрон китоблар орқали янги маълумотларни онлайн олиш, онлайн платформада топшириқ, тест, аудио ва видео материаллардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Ўқитувчи мавзу бўйича керакли материалларни юклайди.

🔹 Британияда Яқин Шарқдаги вазият туфайли чой тақчиллиги саросимаси - одамлар дўконларда чойни оммавий сотиб олишмоқда. Сабаби импортдаги оғир вазият туфайли етказиб беришда узилишлар бор. Дўкондорлар аҳвол ёқалашишгача етишидан хавотирда. Мамлакатда шундай вазият коронавирус пандемияси даврида ҳожатхона қоғози туфайли содир бўлган.

🔹 АҚШ Россияга пул ўтказмаларини амалга ошираётган турк банкларини огоҳлантирди. Февраль бошида турк банклари россиялик юридик шахсларнинг ҳисоб рақамларини ёпишни бошлади ва Россиядан турк банк картасини очмоқчи бўлган жисмоний шахсларга қўйиладиган талабларни кучайтирди.

🔹 Илон Маск АҚШ президентларининг ақлий қобилиятларини мажбурий синовдан ўтказишга чақирди. "Асосий когнитив тестдан ўтиш "ядро чемодан"часини бошқарадиган шахс учун ихтиёрий бўлмаслиги керак", деб ёзган Маск. Аввал АҚШнинг собиқ президентлари Барак Обама ва Доналд Трампга шифокор бўлиб ишлаган конгрессмен Ронни Жексон Жо Байден ақлий синовлардан ўтиши кераклигини айтган эди.

🔹 "Бу уят! Бу хавфли! Бу америкача эмас!" - Байден Трампга нисбатан шундай деган. Трамп Россияни НАТО мамлакатларига аралашишини қўллашини айтганидан кейин президент Жо Байден Доналд Трампни ана шундай танқид қилган.

🔹 Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг инаугурацияси бўлиб ўтди. Мамлакат раҳбари Конституция ва Қуръонга қасамёд қилди.