Хориждаги воқеалар қисқа хабарларда: Хитой "Толибон"ни тан олди. НАТО Бош котиби тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод. Хусийлар Исроилга кетаётган Америка савдо кемасига зарба берди
🔻 ҲАМАС ҳаракати жангарилари узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинганларни озод қилишни талаб қилмасдан, фаластинликларни босқичма-босқич озод қилишга рози бўлди. Келишувга яқинда Париждаги учрашувда эришилди. Бироқ ҳал қилиниши лозим бўлган шартлар ҳамон бор.
🔻 Хитойда Си Сзинпин Толибон томонидан тайинланган афғон элчисини кутиб олди. Бу Хитой “Толибон”ни расман тан олганини билдиради.
🔻 НАТО бош котиби Йенс Столтенберг тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлди. Бунгача АҚШнинг собиқ президенти Трамп номзоди Тинчлик учун Нобель мукофотига илгари сурилгани маълум бўлган эди. Fox News эслатишича, Трамп аллақачон мукофотга бир неча бор номзод қилиб кўрсатилган. Аммо собиқ президент бунга эриша олмаган.
🔻 Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Залужний ишдан бўшатилади. Бу ҳақда Американинг CNN телеканали хабар бермоқда. Зеленский февраль ойи бошида фармон имзолаши кутилмоқда.
🔻 Ямандаги Ҳусийлар ҳаракати Исроилга йўл олган Америка савдо кемасига ракета ҳужуми уюштирди. Зарба Қизил денгизда Американинг Гравелй эсминецига ҳужум қилинганидан бир неча соат ўтиб берилгани таъкидланади.