Хотин-қизлар қўмитаси: Ўз тизимидаги муаммоларни қўрқмасдан ОАВда кўтарган ташкилот
- 31.12.2019 15:20
- 108
- Самарқанд
Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитасини йил давомида ўз тизимидаги муаммоларни қўрқмасдан кенг жамоатчиликка олиб чиққан ташкилот сифатида эътироф этиш мумкин.
Нафақат вилоят, балки республика оммавий ахборот воситаларида ҳам тизимга тегишли қатор муаммолар, жумладан, нечта хотин-қизларнинг тазйиққа учрагани, бунинг сабаблари, шаръий никоҳларнинг кўпайгани, тунги клублардаги қизлар, мардикор хотин-қизларнинг муаммолари бир неча марта айнан вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Алимованинг ташаббуси билан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Кўтарилган муаммоларнинг ечими бўйича ҳам фикр билдирилиши баробарида, амалий ишлар ҳам айтиб ўтилди.
Теглар:
хотин-қизлар қўмитаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим