Яҳудийлар "песах"ни нишонлади
– Ушбу байрам арафасида хотин-қизларимиз "Бахш", "Оши сабо", "Сирканез" каби миллий таомларни тайёрлашади, – дейди вилоят яҳудий миллий-маданий маркази раиси Григорий Олвовский. – Беморлар, якка-ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиб, уларга ҳам моддий, ҳам маънавий ёрдам кўрсатамиз. Ҳафтада бир марта синагог-ибодатхонамизга келиб, қадимий урф-одатларимизга биноан диний маросимларни ўтказамиз.
Тадбирга Исроил ва Россиядан ҳам меҳмонлар ташриф буюриб, байрам ва диний маросимларда иштирок этишди.
– Ўзбекистонга биринчи бор келишим, – дейди исроиллик Авраам Амброзо. – Аммо бу юртнинг табиати, одамларини, айниқса, тарихий-меъморий ёдгорликларини кўриб маҳлиё бўлиб қолдим. Барча миллат ва элат вакилларининг аҳил яшаб келаётганликларига, миллий урф-одат, тили ва бошқа диний маросимларини амалга оширишлари учун имконият яратилганига ҳавасим келди.
Дилмурод ТЎХТАЕВ.