Янги автовокзал ишга тушгач Самарқанддан Душанбе ва Панжакентга автобус қатнови йўлга қўйилиши мумкин
- 24.12.2021 09:08
- 235
- Самарқанд
Чўпонотадаги янги Самарқанд халқаро автовокзали ишга тушгач, бир кунда юз минг йўловчини қабул қилиш имкони пайдо бўлади. Бу ҳақда журналистларга вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жўрабек Қоржавов маълум қилди.
Қоржавовга кўра, хитойлик инвесторлар билан тузилган лойиҳага асосан Самарқанд автовокзали тўрт гектар майдонда қурилади. Автовокзал биносидан ташқари, савдо дўконлари, автомашиналарни таъмирлаш устахоналари, божхона терминали, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ҳам қурилади.
Таъкидланишича, икки йил ичида қуриб битказиш кўзда тутилган автовокзал орқали Самарқанд шаҳарга кирувчи ва чиқувчи ҳамда вилоятлараро йўналишлардаги автобуслар қатнови ошади. Шунингдек, Тожикистоннинг Душанбе ва Панжакент шаҳарларига ҳам халқаро йўналишлардаги автобуслар ҳаракати йўлга қўйилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа