Янги ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази 28-31 январь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28 январда 3-8 даража совуқ, 29-31 январда 0-5 даража совуқ, кундузи 28 январда 0-5 даража илиқ, 29-31 январда +4+9 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28-30 январда 0-5 даража совуқ, 31 январда 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 28 январда 0-5 даража илиқ, 29-31 январда +4+9 даражагача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28-30 январда 0-5 даража совуқ, 31 январда 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 28-29 январда 0-5 даража илиқ, 30-31 январда +5+10 даражагача кўтарилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 28 январда 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, 29-30 январда 0-5 даража совуқ, 31 январда 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 28-29 январда 3-8 даража илиқ, 30-31 январда 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, 29-30 январда 9-11 даражагача пасаяди, кундузи 28 январда 0-5 даража совуқ, 29-31 январда 1-6 даража илиқ атрофидаги ҳарорат кузатилади.