"Янги Сирдарё” ва “Новая Сырдарья” газеталари — 60 ёшда

Қадрли ҳамкасблар!

Авваламбор барчангизни, қолаверса, нашрлар муштарийларини иккала газетанинг биринчи сони чиққанлигининг 60 йиллиги муносабати билан чин қалбдан табриклаймиз.

Газеталар тарихи, бу – халқ шонли ҳаётининг тарихи. Мирзачўлни боғу-бўстонга айлантиришда мамлакатимиз аҳолиси кўрсатган катта жасорат, юксак инсоний фазилатлар ана шу икки босма нашр саҳифаларида ўз аксини топган ва бу мақолалар орқали биз ана шу жасоратга бот-бот мурожаат қиламиз. Бинобарин, ўтган 60 йил давомида таҳририятлар бу ўлкадаги чинакам маърифат марказига айланди. Бу ердан кўплаб таниқли ижодкорлар етишиб чиқди.

Ўзбекистон халқ шоирлари Тўра Сулаймон ва Ҳалима Худойбердиеваларнинг оташин шеърлари айнан шу нашрлар орқали ихлосмандлар қалбига етиб борган.

Бугунда ҳам қўш газета жамоаси Янги Ўзбекистондаги шиддатли ислоҳотлар жараёнини ёритишда ҳозиржавоблик ва халқчил материаллар беришда ҳамкасбларимизга ибрат кўрсатмоқда. Унда хизмат қилаётган ходимлар имзоларини эндиликда республикада кўпчилик танийди. Бундай аҳил, меҳнаткаш, маҳоратли жамоага байрамлар ярашади.

Ижодга барака, азизлар.

“Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари жамоаси номидан бош муҳаррир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фармон Тошев.