Янги тайинланган инспекторлар пилла хом ашёси талон-торож қилинишининг олдини олди
Жорий йилнинг 25 май куни соат 20:00 ларда Паст Дарғом тумани Боғишамол МФЙнинг кириш жойида ўрнатилган 5-тўсиқ постида профилактика инспектори, катта сержант А.Нуриддинов томонидан Иштихон тумани Минглар МФЙда яшовчи, 1961 йилда туғилган У.Х. бошқарувидаги “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, ушбу автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғидан жами оғирлиги 81 килограмм пилла хом ашёси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Шунингдек, шу куни соат тахминан 20:30 ларда Иштихон тумани Ғафур Ғулом МФЙда яшовчи, 1978 йилда туғилган Д.Ю. бошқарувидаги “Эпика” русумли автомашина шубҳали кўринганлиги сабабли профилактика инспектори, сафдор У.Муҳаммадиев томонидан текширилганда, ушбу автотранспорт воситасининг орқа ўриндиғидан жами оғирлиги 67 килограмм пилла хом ашёси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Пилла хом ашёсининг талон-торож қилинишига қарши курашиш борасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган профилактика инспекторлари, катта сержант А.Нуриддинов ва сафдор У.Муҳаммадиевлар туман ҳокимлиги томонидан пул ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.