Янги йилни янги уйда кутиб олишади
Янги йил байрами арафасида Жомбой тумани Узуновул қишлоғида турар жойга эҳтиёжманд оилалар учун қурилган ҳар бири 24 хонадонли 2 та кўп қаватли уй ўз эгаларига топширилди.
Аҳолига бу хонадонлар узоқ муддатли имтиёзли кредит асосида берилди.
– Турмуш ўртоғим вафот этгач, ижарада яшаб келаётгандим, - дейди Зулайҳо Тўйчиева. – Давлатимизга раҳмат, бугун ўз уйимга эга бўлдим. Янги йилни янги уйда кутиб оламиз.
Оғир турмуш шароитидаги айрим аёллар ва оилаларга ажратилган хонадонларнинг бошланғич тўлови тегишли жамғармалар ва ҳокимлик томонидан тўланди.