Японлардан нимани ўргансак бўлади ёхуд кунчиқар мамлакат ривожининг оддий сирлари нимада?

Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишар экан. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишади.

Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантириш бўлар экан.

Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ экан. Уй ва болаларга ота-оналарнинг ўзлари масъул.

Япон ўқувчилари устозлари билан бирга ҳар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишар экан. Бу уларни тозаликка меҳрли ва камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам берар экан.

Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришар экан. Овқатдан сўнг тишларини ювишаркан. Шу зайл улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилар экан.

Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишар экан. Бу билан овқат болаларга зарар берадими-йўқми, шуни аниқлаб беришар экан. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим, деб эътиқод қилишар экан.

Японияда фаррошларни "саломатлик муҳандислари" дейишади. Улар 5000 дан 8000 долларгача маош олишади. Уларни ишга олишдан олдин ёзма ва оғзаки имтиҳондан ўтказишар экан.

Японияда поезднинг кечикиш ўлчами йилида 7 сония экан. Улар учун вақт жуда қийматли. Сония ва дақиқаларга ўта диққатли экан улар.