Япония, Америка митти транспортёрлар ишлаб чиқаришда “пойга”лашяпти

Японияда бортида одами билан дунёда биринчи учувчи автомобиль синовдан ўтказилди. Ғилдирак ўрнига чанғи устига қурилган бу машина узунлиги 3,6 метр, 8 электромотор билан жиҳозланган, «Нива» машинасидан анча кичик.

Японлар бу ихтиро билан чекланиб қолишгани йўқ. Улар GENH-4 вертолёти ҳам чиқаришмоқда. У бир кишига мўлжалланган. Соатига 125 километргача тезликда уча олади. Вертолёт корпусининг узунлиги бор-йўғи 1,6 метр, паррагининг узунлиги 5 метр.

Митти самолёт ихтиро қилишдан АҚШликлар ҳам японлардан ортда қолмоқчи эмас. Улар яратган Bimble Bee («Ари») узунлиги 2,9 метр, парраги айланмаси 2 метр, тезлиги 290 километр соат.

«АиФ» (2020 йил 42-сон)дан Т.МУРОД тайёрлади.