Японияда бир гуруҳ жиноятчилар умумий қиймати 27 миллион долларга тенг 2,3 мингта ўғрилик содир этган

Айни пайтда Филиппинда бўлган уюшган жиноий гуруҳ Японияда етказилган зарар камида 3,5 миллиард иен (деярли 27 миллион доллар)га баҳоланган 2,3 мингга яқин талончилик ва фирибгарлик ҳаракатларини амалга оширган. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар бермоқда.

Ҳақиқий зарар миқдори анча катта, чунки тергов маълумотларига кўра, ўғирликлар 2023 йил бошигача содир этилган.

Ҳозирда ушбу тузилманинг тўрт нафар етакчиси Филиппиндаги иммиграция қамоқхонасида. Улар орасида машҳур комикс қаҳрамони номини олган “Луффи” лақабли 38 ёшли япониялик ташкилот раҳбари ҳам борлиги тахмин қилинмоқда.

Бу одамлар Филиппиндаги қамоқхонада бўла туриб смартфонлар орқали Японияда ўғирлик уюштиришган. Уларни амалга ошириш учун улар "сояли сайтлар"да ижрочиларни ноқонуний ярим кунлик ишга ёллашган. Ҳозирда Японияда ушбу тузилма иши бўйича 70 дан ортиқ киши ҳибсга олинган, бироқ уларнинг деярли барчаси жиноий ташкилот таркиби ҳақида етарлича маълумотга эга эмас ва унинг раҳбарларини танимайди.