Японияда етти йил ичида биринчи марта электр энергиясини тежаш режими жорий этилди
- 01.07.2022 15:00
- 58
- Хориж
Япония ҳукумати уй хўжаликлари ва корхоналарни ёзда истеъмолни оқилона қисқартиришга чақириб, энергия тежаш режимини жорий қилди.
Бунинг сабаби, ғайритабиий жазирама сабаб, мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида энергия захираси коэффициенти бор-йўғи 3,7 фоиз (танг ҳолат - 3 фоиз) ни ташкил қилмоқда.
Мамлакатда ғайритабиий иссиқ душанба кунидан бошланди. Шу кунларда бир қатор ҳудудларда рекорд - 40 даражагача ҳарорат қайд этилди. Элетр тармоқлари юкланишга аранг дош беряпти. Ҳукумат ҳисоб-китобига кўра, агар ёз шундай давом этса, Токио, Шимолий Хонсью ва бошқа ҳудудларни электр энергияси билан таъминлашда қийинчиликларга дуч келади.
Шунингдек, энергия ресурслари нархининг ошиши – “тоза” энергия турига ўтиш йўлида иссиқлик электр станциялари қисқариши ҳам электр энергияси таъминоти барқарорлигида муаммолар келтирмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Олтин қули
- Ҳозиргина
- Мутолаа
Вояга етмаганларга ижарага ким машина беряпти?!
- 2 соат аввал
- Жамият
Генетика: ота-онадан болага ўтадиган хусусиятлар
- 2 соат аввал
- Жамият
Футбол: Чемпионлар Лигаси рақиблар аниқ бўлди
- Кеча, 17:28
- Спорт