Японияда янги Бош вазир сайланди ва ҳукуматнинг янги таркиби шакллантирилди

Япония Парламенти вакиллар палатаси депутатлари томонидан энг кўп овоз олган Ёсихидэ Суга мамлакатнинг янги Бош вазири этиб сайланди. Бу ҳақда 16 сентябрь куни РИА Новости нашри хабар берди.

462 та ҳақиқий, деб тан олинган бюллетендан 314 нафар депутат Суга номзодини қўллаб овоз берди.

Сайловлар якунланиб Ёсихидэ Суга Япониянинг янги Бош вазири этиб сайланганидан сўнг ҳукуматнинг янги таркиби шакллантирилди.

Япония Ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотэги, Иқтисодиёт вазири Хироси Кадзияма ҳам эгаллаб турган лавозимида қолди.

Япония Мудофаа вазири этиб собиқ Бош вазир Синдзо Абэнинг укаси Нобуо Киси тайинланди. У ушбу лавозимга маъмурият ислоҳотлари масалалари бўйича вазир этиб тайинланган Таро Коно ўрнига тайинланди.

Шу вақтга қадар Япония ҳукумати Бош котиби лавозимида ишлаб келаётган Ёсихидэ Суга ўрнига собиқ Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди.

Япония Бош вазири ўринбосари ва Молия вазири Таро Асо ўз лавозимида қолдирилди.

Жамоат хавфсизлиги қўмитасининг собиқ раҳбари Рёта Такэда Ички ишлар ва алоқа вазири лавозимига тайинланди. Рақамли технологиялар масалалари бўйича Ёко Камикава вазир этиб тайинланди. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини Норихиса Тамура бошқарадиган бўлди. Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари вазири этиб Котаро Ногами тайинланди.

Бундан ташқари, Кацуэй Хирасава табиий офатлардан сўнг қайта тикланиш масалалари вазири ва Тэцуси Сакамото аҳоли сонини 100 миллиондан юқори даражада сақлаб туриш масаласи вазири лавозимига тайинланди.

Фан ва таълим вазири Коити Хагиуда, Миллий ерлар ва транспорт вазири Кадзуёси Акабанэ, Атроф муҳит вазири Синдзиро Коидзуми, Иқтисодиётни қайта тиклаш масалалари вазири Ясутоси Нисимура, Олимпиада ўйинлари масалалари вазири Сэйко Хасимото ўз лавозимларида қолдирилди.