Япониянинг таниқли газетаси ўз ўқувчиларини Самарқанд шаҳри билан таништирди
Япониянинг энг йирик нашрларидан бири бўлмиш “Nikkei Shimbun” газетаси “Самарқанд сири: мовий ранг ва қоғоз” мавзусида мақола чоп этилди.
Унда Самарқанд шаҳрининг бой тарихи ва маданияти ҳақида маълумот тақдим қилинган. Жумладан, “Регистон майдони”да барпо этилган тарихий обидаларда фойдаланилган тош нақшлар, уларни ясаш ва ранг бериш санъати ҳақида баён қилинган.
Шу билан бирга, миллий бойликлар қаторига киритилган “Самарқанд қоғози” тарихи ва ҳозирги кунда ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилган.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, 1876 йилда ташкил этилган “Nikkei shimbun” газетаси Япония ва дунёнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ҳаётидаги янгиликлар, таҳлилий маълумотларни чоп этишга ихтисослашган газета ҳисобланади. Кунлик адади қарийб 4,7 миллион нусха.