“Яшил инвестиция”: Хитойдан – Каттақўрғонга
- 28.11.2023 17:22
- 110
- Самарқанд
26-28 ноябрь кунлари Хитой давлатида “Шэньчжэнь – Марказий Осиё: Ноль карбонли шаҳар саноат кооперацияси” мавзусида халқаро форум ўтказилди.
Унда Ўзбекистондан таклиф этилган делегация таркибида Каттақўрғон шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жамшид Носиров ҳам бўлди ва форумда иштирок этди. Тадбир доирасида Шэньчжэн шаҳридаги "Leons King group" корхонасида бўлиб, корхона ижрочи директори Цунчуан Жоу билан ёғ-мой чиқиндиларидан биокеросин ва биодизел ёқилғилари, шунингдек, овқатланиш шохобчаларидаги ишлатилган ёғ маҳсулотларини қайта ишлаган ҳолда тоза ва соф фойдали маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан музокара олиб борилди.
Натижада хитойлик инвестор 2024 йил бошида Каттақўрғон шаҳрига келадиган ва ушбу йўналишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун келишув имзолайдиган бўлди.
Ҳилола Эргашева.