«Яшил йўлак»да 102 та қора ишлар фош этилди

Шунингдек, 8 та ҳолатда 577,22 грамм заргарлик буюмлари, 9 та ҳолатда тиббий амалиётда фойдаланишга яроқсиз бўлган 1510 дона дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, 69 та холатда 8119 та порнографик мазмундаги ва шафқатсизликни тарғиб этувчи маҳсулотлар, 50 дона патрон гильзаларини ҳам айнан “яшил йўлак” ниқобида қонунга хилоф равишда олиб кирилишида фош этилган. Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона тартиб қоидаларини бузган шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида ишлар юритилган.

Халқимизда, “Дардни яширсанг, иситмаси ошкор қилар” – деган доно гап бор. Шундай экан яратилган имконият ва қулайликлардан тўғри фойдаланишимиз, қонунларни ҳурмат қилишимиз лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар шуни унутмангки, тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят божхона бошқармасида 233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” фаолият олиб бормоқда. Унга мувофиқ “Ишонч телефони” орқали жисмоний ёки юридик шахслар божхона органлари ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ҳамда содир этилган ва содир этилаётган жиноятлар ҳақидаги маълумотларни, хабар, ариза, шикоят ва таклифлар кўринишида тақдим этишлари мумкин.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.