Ёлғиз пенсионерлар, I ва II гуруҳ ногиронлари ер солиғидан имтиёзга эгами?
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз ёки вояга етмаган болалари ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ер солиғидан озод қилинади.
I ва II гуруҳ ногиронларига ушбу солиқ имтиёзи пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.
Ёлғиз пенсионерларга эса мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маълумотномаси асосида тақдим этилади.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.