Йўловчи ташувчи ҳайдовчилар имтиёзга эга бўлди

Ўзбекистон Республикасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунида назарда тутилган бир қатор солиқ ставкалари қўлланилиши билан боғлиқ алоҳида нормалар Солиқ кодексига ўтказилди.

Масалан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шаҳар транспортида ва йўловчи ташиш автомобиль транспортида йўловчиларни ягона тарифлар бўйича ташиш хизматларини кўрсатишда имтиёзларни қўллаш тартибига ўзгартишлар киритилди (бундан такси, шу жумладан йўналишли таксилар мустасно). Яъни, имтиёз маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган тарифлар бўйича шаҳар транспортида ва йўловчи ташиш автомобиль транспортида кўрсатиладиган хизматларига нисбатан ҳам қўлланилиши белгиланди.

Шу пайтгача солиқ имтиёзлари фақатгина ягона тарифлар бўйича кўрсатиладиган йўловчи ташиш хизматларига нисбатан қўлланилар, маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланган тарифлар ягона тариф сифатида қаралмас эди.

Бекмирза Аҳмедов,

Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходими.