Ёмғир туфайли дарёнинг 55 метрли бетон қопламасига катта зарар етган

Қуйи Зарафшон тизимининг “Қорадарё-Бараж” иншоотида ўтган ва жорий йилда меъёрдан кўп ёққан ёмғир натижасида сел ва тошқин сувлари иншоотдан сув олувчи “Қорадарё” дарёси бош қисмининг 55 метрли бетон қоплама қиялигига катта талафот етказди.

Баҳорги ёғингарчиликлар оқибатида юз берган табиий ва техноген вазиятлар республикамизнинг турли ҳудудларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам учради. Бу давлат бюджетига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Шу боис ҳашар ташкил этилиб, “Қорадарё” дарёси бош қисмини бетон қопламалари билан тўлиқ қайтадан тиклаш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳозиргача Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги Қуйи Зарафшон тизими ишчи-хизматчилари ва мавжуд техникалар иштирокида 140 метр/куб бетон қопламали қияликни таъмирлаш-тиклаш ҳамда атрофларини бегона ўтлардан тозалаш ишлари тўлиқ якунланди.

Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси матбуот хизмати.