"Ёқтирган қизи"ни қўрқитиб, ундан пул талаб қилган йигит ушланди
- 12.05.2020 10:06
- 496
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 6 май куни соат 18:30 да вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан 22 ёшли, Навбаҳор туманида яшовчи С.Ў.нинг аризаси асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида 27 ёшли Ф.Х. 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар С.Ў. билан яқин муносабатда бўлиб, С.Ў. фош этилишини хоҳламаган маълумотларни ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборишини маълум қилган ва ундан 3 000 000 сўм пул талаб қилиб, пулларни олган вақтида ушланган. Тадбир давомида Ф.Х.дан 3 000 000 сўм ашёвий далил сифатида расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Теглар:
зўравонлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Саводсизлик сари...
- Ҳозиргина
- Жамият
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа