Ёшлар агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди

Раҳмонов Шерзод Шуҳратович Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Ш.Раҳмонов тайинловга қадар "Самарқанд инвест компанияси" акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Раҳмонов Шерзод Шуҳратович 1991 йилда Нарпай туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида 2020–2024 йилларда Нарпай тумани ҳокими, 2024–2026 йилларда Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимларида фаолият юритган. Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини ошириш йўналишларида масъулиятли вазифаларни амалга оширган.