Ёшлар ойлиги: "Ватанпарварлик карвони" йўлга чиқди

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда 30 июнь – “Ёшлар куни” олдидан “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар ўтказилмоқда.
Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида фестиваллар, семинарлар, кўрик-танлов ва мусобақалар ташкил этилмоқда.
Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмдан йўлга чиққан “Ватанпарварлик карвони” Тойлоқ туманида бўлди. Ҳарбий хизматчилардан иборат “карвон” ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар агентлиги фаоллари ва туман ёшлари иштирокида ҳарбий ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.
Эрта тонгдан аҳоли ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида туман марказий кўчалари бўйлаб “беш минг қадам” ақцияси доирасида юриш марафони ўтказилди.
Тумандаги истироҳат боғида Самарқанд гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестрининг она Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари билан фестивалга кўтаринкилик бағишлади.
Тадбир иштирокчиларида аждодларимизнинг жасорати ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишлар, фахрий қоровул взводининг кўргазмали чиқишлари ва қўл жанги санъатидан намуналар иштирокчиларда катта тааccурот қолдирди.
''Карвон'' бошқа туманлар бўйлаб йўлида давом этади.
***
Шунингдек, Каттақўрғон, Нуробод, Булунғур, Пайариқ туманларида ёшлар веломарафонлари ўтказилди.
Қўшработ туманида “Ватан тақдири менинг тақдиримда” лойиҳаси, Ургутда "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви, Оқдарёда спортнинг эркин кураш тури бўйича мусобақа ўтказилди. Жомбой туманидаги “Afrosiyob jeans” корхонасига “Бизнес саёҳат” амалга оширилди.
Тўлқин Сиддиқов.