Ётоқхонада лицей ўқувчилари муштлашди
- 10.12.2019 17:24
- 323
- Таълим
Жорий йилнинг 2 декабрь куни соат 19:00 да Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Ф.Р. Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида жойлашган Бухоро тиббиёт институти академик лицейи ётоқхонасида ўзаро жанжал оқибатида вақтинча шу ётоқхонада яшовчи, 1-босқич ўқувчиси, 2003 йилда туғилган фуқаро Д.Н.нинг қорин қисмига уриб-тепиб жароҳат етказган.
ИИВ ахборот хизматининг хабар беришича, жабрланувчи касалхонага ётқизилган. Ф.Р. ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.