ЙТҲ оқибатида “Lacetti” ёниб кетди

Жорий йилнинг 28 июль куни соат 18:50 ларда Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 йўлининг 103-километрида ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган Н.Э. “Isuzu” русумли автомашинани “Тошкент-Гулистон” йўналишида бошқараётиб, “Гулистон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келиб, рухсат этилган жойдан қайрилиб олган ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги “Lacetti” русумли транспорт воситасининг орқа томонига бориб урилган.

Зарб оқибатида “Lacetti” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши бўлакни ажратувчи бетон тўсиққа урилган ва автомашинада ёнғин юзага келган.

“Lacetti” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси М.А. ва йўловчилари Н.А., И.М., А.М.лар зудлик билан эвакуация қилинган.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ ва ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.