Юртимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 22 минг нафардан ошди

2020 йил 9 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 30 609 (+145) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 120 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 7 нафари Наманган вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Қ.Р. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 60 ёшли У.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 436 нафар, Тошкент вилоятида 214 нафар, Қашқадарё вилоятида 31 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 15 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар ҳамда Навоий вилоятида 3 нафар, жами 726 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 22 042 (+726) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (72 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 373 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.