Юртимизга яна совуқ антициклон кириб келади
“Ўзгидромет” хабарига кўра, 8 февралда Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 17-20 даража илиққача бўлади.
9-10 февралда Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон қисми кириб келади.
Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати пасаяди. 9 февралда республика ҳудудининг катта қисмида кечаси ва кундузи 4-9 даража илиқ, 10 февралда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, -3 даража илиқ бўлади. Республика шимолида ҳарорат кечаси 7-12 даража совуққача, Устюртда 15 даража, кундузи 2-7 даража совуққача пасаяди.
7-9 феврал кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.