@Zarafshonbot'га мурожаат: “Ўзтелеком”нинг раҳбарияти Каттақўрғон шаҳри бўйича назоратни қўлга ололмайдими?”

"Ассалому алайкум! Мен Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридан мурожаат қиляпман. Мен “Ўзонлайн” интернет хизматига яқинда уландим (жпон). Лекин уланганимга пушаймон бўлмоқдаман. Уланганимга икки ҳафта бўлгани йўқ, лекин интернетим икки марта уч кундан олти кун ўчди.

Икки кун олдин ҳолат юзасидан 1084 қисқа рақамига ариза юбордим. (Шахсий ҳисоб-рақамим: 1921415636). Бироқ икки кун ўтгач, муаммони ҳал этмасдан хатни “ёпиб” юборишди. 800 минг сўм харажат қилиб ўтказган интернетни ишлатолмаяпман. Ўзтелекомни Самарқанд вилояти масъуллари муаммоларни қачон ҳал эта олади?"