«Зарафшон»нинг бугунги (2019 йил 26 ноябрь, №149) сонида ўқинг

Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятнинг чекка ҳудудларида бўлиб, у ердаги одамларнинг кайфияти, яшаш тарзи билан қизиқмоқда. Уларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш, турмушининг фаровон бўлиши учун зарур чораларни белгиламоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси Нуробод туманининг Тим қишлоғи аҳолиси билан ўтказилди. Туман марказидан анча олис, эътибордан четда қолган ҳудудда ўзига яраша муаммолар тўпланиб қолган. Учрашув якунига кўра, қишлоқ йўллари таъмирланадиган, ҳудудга транспорт қатнови йўлга қўйиладиган, ичимлик сув муаммоси ҳал этиладиган бўлди.

***

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) кенгашларига сайлов бўйича сиёсий партиялар, депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда.

Хўш, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастурида нималар акс этган? Партиядан депутатликка номзоди қўйилганларнинг-чи?

***

Тўй қилиб бировни чорлаш – бу меҳр-оқибат кўринишларидан бири, хурсандчиликни дўстлар билан баҳам кўриш. Аммо ҳар нарсада меъёр бўлиши керак. Дастурхон тўла егуликларнинг ҳаммасини ея олмаймиз-ку?! Бунда кузатилаётган исрофгарчиликка қачон барҳам берамиз?

Рости, бу муаммо янгилик эмас, анчадан буён муҳокама қилинмоқда. Бу орада зарурий дадил қадам қўйилганини ҳам эътироф этиш лозим: тегишли қарорлар чиқди, кўрсатмалар берилмоқда. Гап келаётган янги йилдан бошлаб бу борадаги ишарни дадил амалга оширишда.