«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 16 январь, №6) сонида ўқинг

2020 йилда Самарқанд шаҳар жамоат транспортида нима ўзгаради? Сайёҳлар нега жамоат транспорти воситалари, масалан, автобусларга чиқмайди? Бу шаҳардаги йўналишларда қатновчи автобуслар, улардаги қулайликлар сайёҳларга маъқул келмаётганидан эмасми? Бунга барҳам бериш учун соҳа мутасаддилари қандай чоралар, тадбирлар кўрмоқда? Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий автобуслар табиий газ ва электр энергиясида ҳаракатланади. Бу биз учун ҳар томондан маъқул эмасми?

***

14-15 январь кунлари олтинчи чақириқ халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг биринчи сессиялари бўлиб ўтди. Ташкилий масалалар кўрилган сессияларда қандай ўзгаришлар бўлди?

***

Ижодкорлар - Анвар Иргашев ва Юлия Медведовская “Бир юз бир” деб номланган роман ёзди. Асар сюжетига реал воқеа, бир юз бир ўзбек жангчисининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фожиали тақдири, Амерсфорт концлагерида дўзах азобига мардона дош берган ҳолатлари асос қилиб олинган. Бу аскарлар Гитлернинг маккорона режасини буткул барбод қилгани ва фашистларнинг жаҳон тарихини бошқа ўзанга буриб юборишига тўсиқ бўлганини билмай ҳалок бўлишган… Китобни ўқинг!