«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 18 январь, №7) сонида ўқинг
Самарқандда Олий Мажлис Сенатига аъзоларни сайлаш бўйича халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Хўш, кимлар сенатор этиб сайланди? Улар орасида Сиз танийдиган депутатлар борми?
***
Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида «Энг яхши китобхон оила» танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда танловда иштирок этган қайси оила ғолиб бўлди? Қайси туман адабиётга, бадиий асарлар ўқишга иштиёқманд экан? Муҳим, ким «Спарк» автомобилига эгалик қилади?
***
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, қишин-ёзин, совуқда ҳам, иссиқда ҳам меҳнат қилаётган фаррошлар қанча маош олади? Бюджет муассасаларида фаррош штатига 1-разряд билан 634 минг 880 сўм маош белгиланганини биласизми? Бунда қўлга олинадигани 552 минг 346 сўмни ташкил қилади. Бундай маош меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг ками дегани эмасми? Бу маош билан рўзғор тебратиб бўладими? Деярли барча ташкилотларда энг кам иш ҳақи фаррошники. Худди уларнинг иши осондек, ҳамма ҳам фаррошлар меҳнатини бажара оладигандек...