«Зарафшон»нинг бугунги (2020 йил 25 март №38) сонида ўқинг

Коронавирус инфекциясининг республикамиз ҳудуди бўйлаб тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йил 24 мартдан бошлаб вилоятлар ва шаҳарлараро қатновчи йўловчи автобус ва микроавтобуслар ҳаракати тўхтатилганидан хабарингиз борми? Республикамиз бўйича барча турдаги оммавий тадбирлар, шу жумладан байрам тадбирлари, халқаро тадбирлар ва спорт мусобақалари, шунингдек, театр, кино ва концерт дастурлари ҳамда тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишидан-чи?

***

“Парк-озеро”ми ёки «Афсона». Бу ердаги чинорларга ким қирғин келтиряпти?

Сув ҳавзасидаги дарахтларни рухсатсиз кесиб ташлаётган тадбиркорнинг танобини тортиб қўйишнинг иложи йўқми? Ўтган йили роса шов-шув бўлган чинор кесиш воқеаси ҳам шу ерда содир бўлмаганмиди? Бунга қандай чора кўрилганди? Ахир воқелик ортидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги котибият мудири ҳамда вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимини маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича маъмурий судга мурожаат қилинганди-ку!

***

Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг нечта фарзанди бўлган? Унинг шажараси ҳақида қандай маълумотларга эгасиз? Буюк маърифатпарварнинг 1940 йилда туғилган невараси Назирхон Беҳбудий бугунги кунда меҳнат фахрийи сифатида тўрт нафар фарзанди, кўплаб набиралари ардоғида яшаб келаётганини биласизми? Президентимиз бу йил Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллик таваллуд санасини кенг нишонлашга алоҳида эътибор қаратди. Хўш, юбилей асносида буюк бобокалонимизнинг уй-музейи ҳамда унинг босмахонасини тиклаш, «Маърифатпарварлар уйи»га асос солиш қай тарзда амалга оширилади?