Зебинисо Шодиева “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Фарғона вилоятида “Central Asia – 2025: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XVIII Халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Унда турли давлатлардан келган кутубхона соҳаси вакиллари ўз мамлакатларидаги илғор тажрибалар, сунъий интеллектни ахборот тизимларига татбиқ этиш, кутубхоначи мутахассисларни тайёрлашда олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик, виртуал ўқув муҳитининг имкониятлари каби долзарб масалалар юзасидан тажриба алмашдилар.
Конференциянинг биринчи куни якунида Пушкин номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази директори Зебинисо Шодиева ахборот-кутубхона соҳасида самарали фаолияти, ёш авлодни маънавий юксалтириш йўлида кўрсатган ташаббуси ва "Устоз-шогирд" анъаналарини ривожлантиришдаги ҳиссаси учун “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.