Зеленский Украина тиббиёт тизимини эҳтимолий инқирози ҳақида огоҳлантирди

Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сонини давомийлиги ошиши Украина тиббиёт тизими инқирозига олиб келади ва бу ҳолатга қарши давлат ҳеч нарса қила олмайди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский 21 август куни ўтказилган брифингда маълум қилди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа Кенгаши (МХМК) аппаратининг коронавирус тарқалишини мониторинг қилиш тизими, 21 август куни сўнгги кеча кундузда коронавирус билан касалланганлар сони 2106 нафарга ошганини ва 23 нафар бемор вафот этганини маълум қилди.

“Биз икки мингдан ошиқ (бир кеча кундузда касалланиш ҳолати) ҳолатдамиз, бу жуда қалтис ҳолат... Биз фақатгина юқумли касалликлар шифохоналари ташкиллаштира олмаймиз, барча касалхоналарни қайта жиҳозлай олмаймиз. Шу сабабли касалланганлар сонининг ошиши шунчаки биз учун тиббиётни бутунлай тўхтатиб қўяди ва  бу ҳолатга қарши давлат ҳеч нарса қила олмайди”, - деди Зеленский.

У украиналикларни эҳтиёткорликка ва ниқоб тақиб юришга чақирди.

Украина соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган сўнгги маълумотга кўра, мамлакатда COVID-19 билан касалланганлар сони 100 643 нафарга етган. Улардан 51 078 нафар бемор соғайган, 2 207 нафар бемор вафот этган.