Зиёлилар, Зиёкорлар ва боғбонликлар ҳашарда қатнашди
- 03.03.2019 11:26
- 73
- Жамият
Эрта тонгдан Самарқанд шаҳридаги "Найман" қабристонида ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан бошланди.
- Маҳалламизда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжид ва қабристонларни обод сақлаш, тозалашга алоҳида эътибор қаратиб келинади, - дейди Зиёлилар маҳалласи раиси Хусен Расулов. - Бугунги ҳашарда ҳам Зиёкорлар ва Боғбонлар маҳаллаларидан 200 га яқин аҳоли иштирок этмоқда. Айниқса, бу хайрли ишда ёшлар фаол.
Ҳашар доирасида 4,5 гектар майдонга эга қабристон ва унинг худуди тартибга келтирилмоқда. Ариқлар ва йўлаклар тозаланяпти, шох-шабба ва чиқиндилар олиб ташланяпти.
Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа