Зулфия ҳақида ҳужжатли фильм яратилмоқда
- 23.07.2021 11:10
- 93
- Афиша
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК томонидан янги “Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” номли ҳужжатли фильми суратга олинмоқда.
Мазкур фильм Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, унда шоиранинг ҳаётлик чоғидаги турли воқеалар тасвирланган. Шунингдек, кинокартинада адибанинг шеърий мисраларидан фойдаланилади.
“Бахтим шул – ўзбекнинг Зулфиясиман” ҳужжатли фильмида Зулфия образида 3 давр кўрсатилади. Унинг болалигини Аниса Мансурова, ёшлик пайтларини Шаҳноза Ҳожимуродова, катта ёшдаги даврини эса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева ижро этмоқда.
Сценарий муаллифи Шуҳрат Ризаев, режиссёр Наврўза Бийназова, оператор Азиз Арзиқулов, композитор Жамшид Изамов, рассом Сожида Ҳасанова, продюсер Аҳмад Унарбоев.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 32 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўқув машқлари: “Жабрланганлар”га тиббий ёрдам кўрсатилди
- 54 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!