Паст дарғомда қўшмачининг иши судга оширилди

Аммо аёл истиқомат қиладиган маҳалланинг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси бошқача фикрларни айтди. "Бир неча бор огоҳлантиришимизга қарамай, аёл шу ишини давом эттирди. У тиббиёт коллежининг ҳамширалик йўналишини тугатган, аммо дипломи бўйича иш топа олмади. Сабаби, ўтган йиллар давомида Россияда меҳнат қилган, эндиликда яна ўзи ишлаган жойда ишлаши учун қайта малака ошириши лозим". 

Аёл ўзи айтганидай бир марта шу билан шуғулланганми ёки маҳалла фаолининг гапига кўра, бир неча марта уйида "қўноқ" қабул қилганми, буниси бизга қоронғу. Аммо унинг иши судга оширилди. Айни пайтда аёлга Паст Дарғом туман ҳокимлиги томонидан тегишли ёрдам кўрсатилаётир. Хусусан, у туман тиббиёт бирлашмасида ишлаши учун қайта ўқитишга жўнатилиб, фарзандини боғчага жойлаштириш масалаларига кўмак берилмоқда.